Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда миллий миқёсдаги эпидемия режими уч ойга узайтирилди
Аввалроқ мамлакатда амал қилиб келаётган локдаун 28 мартгача узайтирилганди.
Германия бундестаги коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган миллий миқёсдаги эпидемия режимининг амал қилиш муддатини уч ойга – 30 июнгача узайтирди. Бу борадаги тегишли қонун 4 март куни қабул қилинди.
Миллий миқёсдаги эпидемия режими ноозиқ-овқат дўконларининг ёпилиши ва ижтимоий мулоқотларни камайтириш каби чеклов чораларини киритиш учун асос бўлиб хизмат қилади.
Аввалроқ мамлакатда амал қилиб келаётган локдаун 28 мартгача узайтирилганди. Шу билан бирга, ҳукумат 8 мартдан айрим чекловларни олиб ташлашга қарор қилган. Хусусан, китоб ва гул дўконлари, косметика салонлари, автомактаблар ва учувчилар тайёрлаш билим юртлари очилади. Бундан ташқари, ҳар бир фуқаро ҳафтада бир марта коронавирусга бепул экспресс-тест топшириш имкониятига эга бўлади.
Охирги маълумотларга кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 2,5 миллионга яқинлашган, 71,7 мингдан ортиқ бемор вафот этган.
Мавзуга оид
10:35 / 22.06.2026
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15 / 22.06.2026
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026