Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Январ ойида қарийб 5 миллион долларлик помидор экспорт қилинди
Жорий йилнинг январ ойида 7,4 минг тонна помидор экспорт қилинди. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 2,5 баробар кўп.
Ўзбекистон 2021 йил январ ойида қиймати 4,9 миллион долларга тенг бўлган 7,4 минг тонна помидор экспорт қилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2019 йил январ ойида 2,1 минг тоннани, 2020 йил январ ойида эса 2,9 минг тоннани ташкил қилган.
2021 йилнинг январ ойида энг кўп помидор экспорт қилинган давлатлар сифатида Россия (3,6 минг тонна), Қозоғистон (2,9 минг тонна) ва Қирғизистон (542,1 тонна) қайд қилинган.
Январ ойида хорижий давлатларга помидор экспорт қилишда етакчи бўлган ҳудудлар:
- Сирдарё вилояти – 1,7 минг тонна
- Бухоро вилояти – 1,5 минг тонна
- Хоразм вилояти – 964,7 тонна
- Тошкент вилояти – 718,0 тонна
- Сурхондарё вилояти – 717,1 тонна
Январ ойида Қашқадарё (3,5 тонна) ва Навоий (65,4 тонна) вилоятларида помидор экспорти кескин камайиб кетганини, бу вилоятлардан Россияга помидор экспорти бўйича қўйилган чекловлар билан изоҳлаш мумкин.
«Росселхознадзор» (Россия Ветеринария ва фитосанитария бўйича федерал хизмати) 2021 йил 3 мартдан бошлаб Россияга Ўзбекистоннинг олтита корхонасидан (Навоий ва Қашқадарё вилоятларидаги) помидор олиб киришга рухсат бергани маълум қилинганди.
Мавзуга оид
15:15 / 09.02.2026
Ўзбекистон экспортида Россия ва Хитой етакчи бозорлар бўлди
15:10 / 07.02.2026
Украина — Германиядан қурол-яроғ олаётган энг муҳим қабул қилувчи давлат
11:06 / 03.02.2026
Ўзбекистондан Покистонга анор, узум ва олхўри экспорти бўйича талаблар белгиланди
11:33 / 27.01.2026