Twitter раҳбари ижтимоий тармоқ тарихидаги илк твитни кимошди савдосига қўйди
Охирги маълумотларга кўра, твит учун таклиф этилган нарх 1 млн долларга етган.
Twitter бош директори ва асосчиси Жек Дорси ижтимоий тармоқ тарихидаги илк твитни кимошди савдосига қўйди. Твитни Дорсининг ўзи 2006 йил 21 март куни ёзган: «just setting up my twttr» («шунчаки твиттеримни созлаяпман»).
just setting up my twttr
— jack (@jack) March 21, 2006
Ушбу тарихий твит Valuables онлайн-аукционига қўйилди. Аукцион твитларни сотиш ва сотиб олиш учун махсус яратилган. Охирги маълумотларга кўра, твит учун таклиф этилган нарх 1 млн долларга етган.
Дорси ушбу твитни 1 доллар бошланғич нарх билан 15 декабрда қўйган. 6 мартгача унга таклиф қилинган энг юқори сумма 3500 долларни ташкил этганди. Дорси ўз саҳифасида аукцион ҳаволасини жойлаштирганидан сўнг таклифлар кескин кўпайган.
Маълум қилинишича, харидор твитнинг ўзини эмас, балки твит муаллифи имзоси бўлган рақамли сертификатни қўлга киритади. Твитнинг ўзи платформада қолади.
Рақамли сертификатда твит эълон қилинган кун ва вақт, унинг мазмуни ва муаллиф криптоҳамёнининг рақамли имзоси бўлади.
Қайд этилишича, твит сотувидан тушган пулнинг 95 фоизи унинг муаллифига тегади, 5 фоизи эса Valuables комиссияси учун олинади.
Мавзуга оид
23:47 / 14.08.2024
Х ижтимоий тармоғи ноқонуний ишдан бўшатилган ходимига 550 минг евро компенсация тўлайди
10:11 / 01.11.2023
Маскнинг ҳаракатлари туфайли Twitter қиймати 55 фоизга тушиб кетди
22:42 / 26.10.2023
Маск X платформасида янги функция ҳақида эълон қилди
21:13 / 19.09.2023