Жамият | 19:02 / 07.03.2021
7267
2 дақиқада ўқилади

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ: корхонада 8 март Халқаро хотин-қизлар куни нишонланди

Инсоният яралибдики, бизнинг шарқ дунёмизда аёл – аввало, она сиймосида, наслнинг давомчиси, оила ўчоғининг бекаси, ёш авлод тарбиячиси, бахт-саодат ва садоқат тимсоли сифатида улуғланиб келади.

Муҳтарам Президентимиз раҳнамолигида хотин-қизларга ҳурмат-эҳтиром кўрсатиш, оналик ва болаликни муҳофаза қилиш, фарзандларининг саломатлиги ҳақида қайғуриш, ёрдамга муҳтож хотин-қизларга мурувват кўрсатиш, аёлнинг ўз ҳаётидан рози, мамнун бўлиб яшаши учун имконият ва шароитларни кенгайтириш ҳар қачонгидан юксак поғонага кўтарилган.

Бугунги кунда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамиятида меҳнат қилаётган хотин-қизлар мавқеини янада ошириш, гендер тенгликни таъминлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. Бугун Жамият таркибий корхоналарида қарийб 2780 нафар аёл-қизлар, шундан Хоразм вилоятида 100 нафардан ортиқ опа-сингилларимиз меҳнат қилаётгани эътирофга лойиқдир.

6 март куни «Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖнинг мажлислар хонасида жамият раҳбарлари, барча аёл ва меҳмонлар иштирокида 8 март Халқаро хотин-қизлар кунига бағишланган байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда «Ҳудудий электр тармоқлари» акциядорлик жамияти бошқарув раисининг электр тармоқларидан фойдаланиш бўйича биринчи ўринбосари Райимов Рўзиқул Облоқулович қатнашди ва аёлларни табриклади. Жамият бош директори Берегин Суҳроб Мақсудович йиғилган аёлларни яна бир бор табриклаб байрам совғалари улашдилар.

«Хоразм ҳудудий электр тармоқлари» АЖ Матбуот хизмати

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид