Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда коронавирус чекловлари юмшатила бошланди
Қатор регионларда музей, галерея, ҳайвонот ва ботаника боғлари очилди.
Германиянинг қатор регионларида коронавирус пандемияси сабабли жорий этилган чеклов чоралари юмшатила бошланди.
Эндиликда иккита оиланинг беш нафар аъзоси учрашишига рухсат берилади, кўчада эса ўн нафаргача одам гуруҳ бўлиб йиғилиши мумкин. Шунингдек, ноозиқ-овқат дўконлари ишлашига қўйилган тақиқ бекор қилинди.
Қатор регионларда музей, галерея, ҳайвонот ва ботаника боғлари очилди. Гап Баден-Вюртемберг, Гессен, Шимолий Рейн-Вестфалия, Саар, Саксония-Анхалт шаҳарлари тўғрисида кетмоқда.
Берлин ва Ҳамбургда косметика ва тату-салонлари ишлашига рухсат берилди.
Аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркел 8 мартдан федерал ерлар эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб чеклов чораларини юмшатиш бўйича ўзлари мустақил қарор чиқаришлари мумкинлигини айтганди.
Шу билан бирга, Германияда умумий карантин режими 28 мартгача узайтирилган.
Мавзуга оид
10:35
Украина Германия ишлаб чиқараётган 600 та ракетага буюртма берди
10:15
Германияда ишлашни истовчилар учун янги дастурлар ишга туширилди
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026