Човушўғли бошлиқ турк делегацияси Хива, Бухоро ва Самарқандда бўлди
Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли бошлиқ делегация Ўзбекистоннинг Хива, Бухоро ва Самарқанд шаҳарларида бўлди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар бермоқда.
Хивадан бошланган саёҳатларда Туркия делегациясига бош вазир ўринбосари Aзиз Aбдуҳакимов, Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов ва Хоразм вилояти ҳокими Фарҳод Эрманов ҳамроҳлик қилди. 6 март куни Хива шаҳрига ташриф буюрган туркиялик меҳмонлар тантанали равишда кутиб олинди.
Ичан қалъада улар учун маданий тадбирлар ташкил этилиб, Хоразм вилояти қўғирчоқ театри жамоасининг "58-Хон" театрлаштирилган томошаси намойиш этилди.
Шундан сўнг Човушўғли бошчилигидаги делегация Бухорога ташриф буюрди. Бу ерда меҳмонлар Пойи Калон мажмуаси, Мир Араб мадрасаси, Лаби Ҳовуз комплексида бўлди, маҳаллий ҳунармандлар билан учрашди. Арк қўрғонида театрлаштирилган саҳна кўринишлари тақдим этилди.
7 март куни делегация Самарқандга келди ва бу ерда Туркия Республикасининг бош консулхонаси очилишида иштирок этди. Консулхонанинг очилиш маросимида Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғли, Азиз Абдуҳакимов, Абдулазиз Комилов ҳамда Самарқанд вилояти ҳокими Эркинжон Турдимов қатнашди.
Мавзуга оид
14:30
ТУСАŞ бош директори: Туркия мудофаа саноати ривожига ҳеч қандай ҳужум тўсқинлик қилолмайди
21:06 / 24.10.2024
Терактдан сўнг Туркиядаги ўзбекистонликлар ҳушёрликка чақирилди
19:04 / 24.10.2024
Қозоғистонда Туркиянинг Bayraktar дрони ишлаб чиқарилиши мумкин
17:11 / 24.10.2024