Ўзбекистон | 07:55 / 09.03.2021
3315
1 дақиқада ўқилади

Бугун илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди

Бугун кундуз куни республикада илиқ об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Бу ҳақда «Ўзгидромет» хабар бермоқда.

Қайд этилишича, фақат Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22 даража илиққача кўтарилади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-21 даража иссиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 9-14 даража илиқни ташкил этади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид