Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эстонияда коронавирус сабабли тиббиёт тизимида фавқулодда вазиятнинг энг юқори даражаси эълон қилиниши мумкин
Учинчи даражадаги фавқулодда вазиятда режали даволаш бутунлай тўхтатилади ва шифохоналар фақат кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишга ўтади.
Эстония соғлиқни сақлаш департаменти инқироз штаби мамлакат тиббиёт тизимида фавқулодда вазиятнинг учинчи, энг юқори даражасини эълон қилишга тайёрланмоқда.
"Эстонияда илк марта тиббиёт тизимини учинчи даражага ўтказиш содир бўлиши мумкин. Бу агар коронавирус беморлари сони 1500 нафарга етса юз беради", - деди департамент бошлиғи Юллар Ланно.
Унинг сўзларига кўра, бугунги кунда шифохоналарга кунига 80-100 нафар бемор ётқизилаётган бўлса, ўн кун ичида шифохоналарда мингдан ортиқ бемор бўлади.
"Бизда мингга яқин ўрин бор, ўйлаш учун жуда оз вақтимиз қолди. Агар беморлар сони 1500га яқинлашса, бу қарорни қабул қилишимизга тўғри келади", - деди Ланно.
Учинчи даражадаги фавқулодда вазиятда режали даволаш бутунлай тўхтатилади ва шифохоналар фақат кечиктириб бўлмайдиган ёрдам кўрсатишга ўтади.
Мавзуга оид
20:30 / 19.05.2026
Эстонияга учиб кирган Украина дрони НАТО томонидан уриб туширилди
12:11 / 20.04.2026
9 май олдидан Эстония Фицо самолёти учун ҳаво ҳудудини ёпди
12:27 / 20.03.2026
Эстония Россияни ҳаво ҳудудини бузишда айблади
14:52 / 28.02.2026