10:45 / 10.03.2021
6548

Тошкент давлат стоматология институтига дунёнинг етакчи университетларининг 25 нафар профессор-ўқитувчилари ишга қабул қилинди

Ўзбекистонда таълим тизимини комплекс ривожлантириш, малакали кадрлар тайёрлаш, халқаро алоқаларни яхшилашга жиддий эътибор бериляпти.

2020 йилнинг 30 октябр куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган йиғилишда мамлакатимиз таълим-тарбия тизимини янада такомиллаштириш, илм-фан соҳаси ривожини жадаллаштириш мақсадида, таълимдаги ҳозирги муаммоларни ҳал қиладиган, яқин йилларда самарали натижасини кўрсатадиган ва кейинги тараққиёт даражасини белгилаб беришда дунёдаги етакчи таълим муассасаларининг илғор тажрибасидан фойдаланиш тавсия этилди.

Тошкент давлат стоматология институтининг дунёнинг етакчи университетлари билан ўзаро ҳамкорлик меморандуми имзоланган бўлиб, бугунги кунга қадар бир нечта лойиҳалар бўйича иш олиб борилмоқда. 

2020-2021 ўқув йили баҳорги семестридан бошлаб, Тошкент давлат стоматология институти жамоасига 25 нафар хорижий педагоглар ишга қабул қилинди. 

Ҳамкор университетлар орасида дунёдаги QS халқаро рейтингга кирувчи Италиянинг Милан университети, Финландиянинг JAMK университети, Россиянинг РУДН университети ва бошқалар бор.

Мазкур педагоглар «Стоматология» ва «Даволаш иши» йўналишидаги фанлардан маъруза ва амалий фанларни ўқитишга жалб қилиндилар.

 Тошкент давлат стоматология институти матбуот хизмати

Top