Фан-техника | 21:44 / 10.03.2021
13556
1 дақиқада ўқилади

«Яндекс» Yandex Pay тўлов сервисини ишга туширди

 Биринчи босқичда сервис фақат сайтларда ишлайди, кейинчалик эса ундан мобил иловаларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Фото: Global Look Press

 «Яндекс» Yandex Pay тўлов сервисини ишга туширганини маълум қилди.  

Сервисдан фойдаланиш учун «Яндекс»даги аккаунт эгаси ўз банк картасини ушбу аккаунтга боғлаши керак бўлади. 

 Биринчи босқичда сервис фақат сайтларда ишлайди, кейинчалик эса ундан мобил иловаларда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

 «Яндекс» 2020 йил июнда Сбербанк билан активларни бўлишиб олиши тўғрисида маълум қилганди. Бунга Сбербанк экотизимлари ва интернет-холдинг ўртасидаги рақобат кучайиб бораётганлиги сабаб қилиб кўрсатилганди.

 Активлар бўлинишидан сўнг «Яндекс» «Яндекс.Маркет» интернет-савдо бизнесига, Сбербанк эса «Яндекс.Деньги» сервисига эга бўлди.

Мавзуга оид