Ўзбекистон | 08:37 / 11.03.2021
4642
2 дақиқада ўқилади
Бўстонлиқни комплекс ривожлантириш дастури тасдиқланди
Вазирлар Маҳкамасининг «2021-2022 йилларда Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.
Norma’нинг ёзишича, дастурни амалга оширишнинг устувор йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланди:
- хизматлар соҳаси, хусусан, туризм инфратузилмасини ривожлантириш ва барча мавсумда фаолиятини таъминлаш, янги ишлаб чиқариш қувватлари ташкил этиш, мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш орқали саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш;
- туманни ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан янада ривожлантириш, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар, ёшлар ва кам таъминланган фуқаролар бандлигини таъминлаш орқали уларнинг даромади ва турмуш даражасини ошириш;
- аҳолини тадбиркорликка кенг жалб қилиш ва оилавий тадбиркорликни янада ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш ва бошқалар.
Ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:
- 2021-2022 йилларда Тошкент вилояти Бўстонлиқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари дастурининг молиялаштириш манбалари;
- Бўстонлиқ туманида саноат, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларини ривожлантириш бўйича инвестиция лойиҳалари манзилли рўйхати;
- йўл-транспорт ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаси объектлари, экологик муҳитни яхшилаш, ободонлаштириш, алоқа тармоқлари қуриш, ирригация ва мелиорация тизимини яхшилаш тадбирлари;
- ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал ва жорий таъмирлаш тадбирлари;
- Бўстонлиқ туманида туризм ахборот марказлари ташкил этиш учун ер майдонлари рўйхати;
- ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ва туризм салоҳиятини ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар режаси.
Мавзуга оид
20:11 / 01.08.2022
Чорвоқдаги “Пирамида” оромгоҳи хусусийлаштирилди
19:20 / 27.05.2022
Гўзаллик ахлатга ботирилганда. Бу – табиатни севишмас, “лайк” йиғиш ҳирси
16:00 / 08.05.2022
Бўстонлиқда қарийб 1 млн долларга ер сотмоқчи бўлган шахслар қўлга тушди
12:45 / 03.05.2022