Бу ҳақда вилоят ФВБга хабар келиб тушган, ФВВ маълумотига кўра, воқеа жойига зудлик билан Бўстонлиқ тумани Чимён ёнғин-қутқарув отряди қутқарувчилари етиб бориб, жабрланган фуқарога биринчи тиббий ёрдам кўрсатган ва тепаликдан олиб тушиб, тез тиббий ёрдам ходимларига топширган.

Малакавий тиббий ёрдам кўрсатиш учун Бўстонлиқ тумани марказий шифохонасига юборилган.

“Ҳурматли дам олувчилар! Тоғли ҳудудларда ҳаракат қилганда эҳтиёткорлик чораларини кўришингизни сўраб қоламиз”, дейилади Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборотида.