Фан-техника | 10:49 / 11.03.2021
10232
2 дақиқада ўқилади

Facebook интернети ёмон бўлган давлатлар учун алоҳида Instagram’ни ишга туширди

Facebook секин интернетга эга бўлган 170дан ортиқ давлат учун Instagram’нинг енгил версиясини ишга туширди. Илова фақат Android операцион тизими фойдаланувчилари учун чиқарилган.

Компания берган хабарда айтилишича, Instagram Lite классик иловадан (ҳажми 30 МБ) фарқли ўлароқ, атиги 2 Мегабайт бўлиб, интернет жуда ёмон бўлган ҳолда ҳам ишлайверади.

«Бугундан бошлаб жаҳоннинг 170дан ортиқ давлатларининг фойдаланувчилари Google Play’дан Instagram Lite’ни юклаб олишлари ва қандай тармоқ ё қурилма бўлишидан қатъи назар иловадан бемалол фойдаланишлари мумкин. Тез орада иловани дунё бўйлаб ишга туширамиз», дейилади баёнотда.

Instagram’нинг енгил версиясида классик версиядаги айрим истиснолардан ташқари барча асосий функциялар бор. Истиснолар қаторида юзнинг ҳақиқийлигини фильтрлаш, ўчириш жараёнида пайдо бўладиган бир неча хилдаги чиқинди челаклари бор. Шунингдек, енгил версияда ҳозирча «тунги режим» ҳам йўқ, лекин муаллифлар тез орада бу функцияни қўшишни ваъда қилишди.

Енгил версия Тель-Авив ва Нью-Йорк шаҳрилик жамоалар ҳамкорлигида Facebook Lite асосида ишлаб чиқилган. Иловани қишлоқ жойлари ва йироқдаги ҳудудда яшовчи одамлар ҳам бемалол ишлата олади. Интернет дунё аҳолисининг 63 фоизида бор, Шимолий Америкада эса интернетга уланган аҳоли 90 фоизни ташкил этади. Интернети бор кўплаб ҳудудларнинг аҳолиси Instagram’да фото- ва видеоконтентни бемалол юклашга қодир замонавий мобил қурилма ва тармоққа эга эмас.

Instagram Lite’ни синовдан ўтказиш 2018 йилда бошланган эди. 

Мавзуга оид