Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Индонезияда мактаб автобусининг жарликка қулаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди
10 март кечки пайт Индонезиянинг Ғарбий Ява провинциясида мактаб автобусининг жарликка қулаши оқибатида 26 киши ҳалок бўлди. Яна ўнлаб одамлар жароҳат олган.
Jakarta Globe нашри маълумотларига кўра, автобус ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарини ҳамда ўқитувчиларни олиб кетаётган бўлган. Улар зиёратдан қайтаётган бўлишган.
Ҳайдовчи бошқарувни эплай олмаганидан кейин автобус жарликка қулаган.
Автобусда ҳаммаси бўлиб 62 киши бўлган. Полицияда маълум қилинишича, қутқарувчилар автобус ичидан 30дан кўпроқ кишини чиқариб олишган, бироқ уларнинг барчаси жароҳат олган.
Мавзуга оид
10:05
Ёзги иссиқда автобусларда кондиционерлар иши текширилмоқда
08:51
Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакларга делиниаторлар ўрнатилмоқда
10:15 / 16.06.2026
Тошкентда 9-синф битирувчиси ҳайдаган BYD автобус билан тўқнашди
21:03 / 06.06.2026