Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали 50 млн долларлик инвестиция жамғармасини тузади
Ўзбекистон ва Қирғизистон устав капитали 50 миллион доллар бўлган инвестиция жамғармасини ташкил қилади, кейинчалик уни 200 миллион долларга етказиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Қирғизистон бош вазирлари ўринбосарлари – инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умурзоқов ҳамда молия ва иқтисодиёт вазири Улукбек Кармишаков икки давлат ўртасида инвестиция жамғармасини ташкил этиш бўйича келишувга эришди.
Келишувга кўра, жамғарманинг устав капитали дастлаб 50 долларни ташкил этади, кейинчалик 200 млн долларга етказилади.
Томонлар 11 март куни, Қирғизистон президенти Садир Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бўлиб ўтган ўзбек-қирғиз бизнес форумида шу ҳақда келишиб олди.
Сардор Умурзоқов янги жамғарма икки мамлакат ўртасидаги ўзаро ҳамкорлик ривожланишининг катализаторига айланишини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, инвестиция жамғармаси бир қатор қўшма лойиҳаларни, биринчи навбатда, саноат кооперацияси соҳасидаги ишларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.
Таъкидланишича, сўнгги йилларда Ўзбекистон–Қирғизистон қўшма корхоналарининг сони 2 баравар кўпайган, савдо айланмаси 5 баробар ортган ва пандемиянинг салбий оқибатларига қарамай, 2020 йилда ўзаро савдо ҳажми 10 фоизга ўсган.

Расмий маълумотларга кўра, 2020 йил январь-декабрь ойларида Қирғизистон билан савдо алоқаларида ўсиш кузатилиб, 903,2 миллион доллар ТСА қайд этилган.
Шундан 756,6 миллион доллар – Ўзбекистоннинг экспорти, 146,5 миллион доллари Ўзбекистон импортига тўғри келган. Қирғизистон билан савдода актив ТСА 610,1 миллион долларга тенг бўлган. Ўтган йил давомида Ўзбекистоннинг Қирғизистонга экспорт ҳажми 13 фоизга ошган.
Мавзуга оид
21:24 / 17.06.2026
Ўзбекистон инвестициявий салоҳиятини изчил ошириб бормоқда - Саида Мирзиёева
20:58 / 16.06.2026
Саида Мирзиёева АҚШ компаниялари вакиллари билан учрашди
18:04 / 16.06.2026
Америка-Ўзбекистон ишбилармонлик ва инвестиция кенгашининг илк аъзолари эълон қилинди
17:50 / 16.06.2026