Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда эълонлар сайти орқали йирик миқдорда фирибгарлик содир этган шахс аниқланди
2021 йилнинг 3 март куни Тошкент шаҳрида 31 ёшли Жасур Б. эълонлар сайти орқали 36 ёшли Зафар Ш. “HP” русумли ноутбук ва моноблокларни сотишга эълон берганини кўриб, 10 дона “HP” русумли ноутбук ҳамда 4 дона моноблокни корхона учун деб буюртма берган.
ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, Жасур Б. ушбу техника воситаларини Мирзо Улуғбек туманида жойлашган Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ёнида олиб, шу куни кечгача Зафар Ш.нинг ҳисобига 109 000 000 сўм пулларни ўтказиб беришга ваъда қилган ва қўлга киритилган техника воситалардан бир дона ноутбукни ўзига олиб қолиб, қолганини 7 635 АҚШ доллари эвазига “Малика” савдо мажмуасидаги дўконда ишловчи 26 ёшли Маҳмуджон А.га сотиб юборган.
Олиб борилган терговга қадар текширув ҳаракатлари давомида, Маҳмуджон А.дан 9 дона “HP” русумли ноутбук ва 4 дона моноблок баённома асосида ашёвий далил тариқасида расмийлаштириб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Мирзо Улуғбек тумани бўйича ИИО ФМБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Жасур Б.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми “а” банди (Фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган.
Ҳозирда Жасур Б.ни ушлаш чоралари кўрилмоқда, дейилади маълумотда.
Мавзуга оид
20:25 / 06.06.2026
Каламушлар, ёқимсиз ҳид ва йиллаб давом этаётган муаммо: Мирзо Улуғбек туманидаги маҳалла аҳли ечим кутаётган ҳолат
17:31 / 26.05.2026
Ўқувчини урган ўқитувчи воқеасига расмий баҳо берилди
08:53 / 23.05.2026
Тошкентда айрим кўчалар вақтинча ёпилади
20:59 / 05.05.2026