Ўзбекистон | 07:57 / 12.03.2021
14613
2 дақиқада ўқилади

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган пулларни талон-торож қилган шахслар аниқланди

Тошкент вилоятида аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш учун ажратилган маблағларни талон-торож қилган МЧЖ раҳбарларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Тошкент вилояти Бекобод туман бўлими томонидан терговга қадар текширувлар ўтказилган.

Текширувларда “S.” ҳамда “Е” МЧЖ томонидан “Сувоқова” ДУК Тошкент вилоят ҳудудий бошқармаси билан аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш юзасидан тузилган пудрат шартномасига асосан амалга оширилган ишлар бўйича тузилган ҳужжатларга сохта маълумотлар киритиб, амалда бажарилмаган ишларни қўшиб ёзиш орқали “S.” МЧЖ томонидан 489 млн сўм, “Е” МЧЖ томонидан 233 млн сўм бюджет маблағлари талон-торож қилингани аниқланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан “S.” ва “Е” МЧЖ раҳбарлари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 228-моддаси (ҳужжатларни қалбакилаштириш) ва 209-моддаси (мансаб сохтакорлиги) билан жиноят ишлари қўзғатилди.

Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда, дейилади маълумотда.

Мавзуга оид