Ўзбекистон | 07:43 / 12.03.2021
6310
1 дақиқада ўқилади

Бугун Ўзбекистонда илиқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда 

Бугун кундуз куни республикада илиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Фақат Қорақалпоғистонда, Хоразм вилоятида беқарор об-ҳаво бўлади, баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) кузатилади.

«Ўзгидромет» хабарига кўра, кечга томон Бухоро, Навоий вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 17-22 м/с гача кучаяди, баъзида эса 25-28 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳаво 17-22 даража илиққача кўтарилади, республика шимолида ҳарорат 3-8 даража илиқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, баъзида эса очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 19-21 даража иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Қор кўчиши хавфи бор. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Мавзуга оид