Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳафта охирида юқори ҳарорат сақланиб қолади
Шанба-якшанба кунлари Ўзбекистон бўйича иссиқ ва қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат жанубда ва чўл ҳудудларда +43 даражагача исийди. Кечаси ва тонгда ҳарорат +22…+27 даража атрофида бўлади.
Дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда, дея хабар берди Ўзгидромет.
Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан кам булутли бўлади. Момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши, фақат айрим тоғли ҳудудларда ва 12 июл куни эса Фарғона водийсида баъзи жойларда кузатилиши мумкин.
Кундузи ҳаво +37…+40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда +41…+43 даражагача исийди. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати +22…+27 даража атрофида бўлади.
Шамол шарқдан 7–12 метр/сония тезликда эсади, 11–12 июл кунлари баъзи жойларда 13–18 метр/сониягача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин.
Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсида тоғолди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.
Тошкент шаҳрида асосан асосан кам булутли бўлади. Ҳарорат кундуз кунлари +38…+40 даража, кечалари +23…+25 даража бўлади.