Коинот станциясидан унинг тарихидаги энг оғир чиқинди ташлаб юборилди
Халқаро коинот станциясидан эски аккумулятор батареяларига эга кераксиз платформа ташлаб юборилди. Унинг умумий оғирлиги 2,5 тоннани ташкил қилган ва у станциядан ташлаб юборилган энг оғир чиқинди бўлди.
Ушбу жараён NASA томонидан намойиш қилинган.
Станцияга янги аккумуляторларга эга платформа 2020 йил майида Япониянинг HTV-9 юк кемаси билан келтирилганди. Станциянинг АҚШга қарашли сегментидаги эски аккумуляторлар янгилари билан алмаштирилгач, кейинроқ ташлаб юборилиш учун платформага ўрнатилган.
Платформа масофадан бошқарилувчи манипулятор SSRMS билан ушланиб, хавфсиз ҳолатга келтирилган ва станциядан ташлаб юборилган.
Маълум вақтдан кейин фазовий чиқинди орбитадан чиқиб, Ер атмосферасининг зич қатламларида ёниб кетади.
Мавзуга оид
17:29 / 15.10.2024
ХКС учун ўринбосар: АҚШ компанияси янги космик станция лойиҳасини тақдим этди
22:29 / 11.10.2024
Наманганда чиқинди ташиш корхонаси истеъмолчиларга асоссиз ҳақ ҳисоблагани аниқланди
20:41 / 08.10.2024
Нидерландияда музей ходими металл банкалар кўринишидаги арт-объектни ташлаб юборди
20:03 / 06.10.2024