Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш бўйича лойиҳа амалга оширилади
Ўзбекистонда хавфли чиқиндиларни қайта ишлашга қаратилган 78 миллион долларлик халқаро лойиҳа амалга оширилади. Лойиҳа мамлакатнинг чиқиндиларни бошқариш тизимини такомиллаштириш ва “яшил иқтисодиёт” тамойилларини кенг жорий этишга хизмат қилади.
Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми доирасида чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиёт соҳасида қатор халқаро учрашувлар ўтказилди. Уларда Марказий Осиё давлатлари ҳамда хорижий ҳамкорлар билан чиқиндиларни самарали бошқариш бўйича қўшма чора-тадбирларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Музокаралар натижасида Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги, Саудия Арабистонининг Vision International Investment Company ва Франциянинг SUEZ International компанияси ўртасида ҳамкорлик шартларини белгилаб берувчи келишув (Head of Terms) имзоланди.

Ҳужжатга агентлик директори Шарифбек Ҳасанов, Vision International Investment Company президенти Омар Алмидани ҳамда SUEZ International компаниясининг Европа ва Марказий Осиё бўйича бош директори Силвере Делаунай имзо чекди.

Қиймати 78 миллион АҚШ долларига тенг бўлган мазкур лойиҳа хавфли чиқиндиларни қайта ишлаш соҳасида ҳамкорликни ривожлантиришни назарда тутади. Унинг амалга оширилиши экологик хавфларни камайтириш, чиқиндиларни қайта ишлаш улушини ошириш ва атроф-муҳит муҳофазасини кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.
Таъкидланишича, 100 дан ортиқ мамлакатдан 10 мингдан зиёд делегат ва иштирокчиларни жамлаган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форуми мамлакатда амалга оширилаётган ислоҳотларга халқаро ҳамжамиятнинг ишончи ортиб бораётганини яна бир бор намоён этди.
Мавзуга оид
17:57 / 16.04.2026
Чорвоқда чиқиндилар ноқонуний ташланишига қарши камералар ўрнатилмоқда
15:16 / 13.04.2026
Бўстонлиқ туманидаги «ноқонуний чиқиндихона» бартараф этилди
11:35 / 02.04.2026
Истеъмолчилар чиқиндини олиб кетмаган корхонани антиқа йўл билан жазолади
12:23 / 25.03.2026