Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малдивдан Аляскагача: риэлторлар бадавлат одамларнинг коронавирусдан қаерларга «қочишгани»ни айтишди
Мижозлар бир ҳафталик ижара учун 50 минг фунтдан юз минг фунтгача тўлашга тайёр бўлишган.
Дунёдаги энг бадавлат одамлар пандемиядан турли жойларга: «Таитидаги хусусий ороллардан Айдаҳонинг кимсасиз ранчоларигача қочишди», деб ёзади The Telegraph.
Бойлар коронавирусдан қочиш учун қаерлардан «бошпана» қидиришгани ҳақида ижара ва уй сотиш билан шуғулланувчи мутахассислар газета мухбирлари билан суҳбатда ҳикоя қилиб беришди.
«Локдаун эндигина бошланган пайтда гўёки бу ўрта асрлардек тасаввур уйғонди. Ҳамма ваҳимага тушиб қолган ва олди-орқасига қарамай қочишга тушганди», — деди ижара ва виллалар савдоси билан шуғулланувчи Avenue агентлиги бош директори Аннабел Брукс. Унинг сўзларига кўра, мижозлар яшайдиган масканларида ўзларидан бошқа «ҳаттоки боғбон» ҳам бўлмаслиги кераклигини айтишган.
Илгари мижозлар қишлоққа яқин жойда яшашни истаган бўлса, 2020 йилда улар энг яқин қўшнидан имкон борича узоқда бўлишни сўрашди, деди хусусий уйлар ижараси билан шуғулланувчи Stay One Degree агентлиги бош директори Томас Беннетт. Унинг айтишича, мижозлар бир ҳафталик ижара учун 50 минг фунтдан юз минг фунтгача тўлашга тайёр бўлишган.
Ана шундай мижозлар ҳақида Luxury Castle Hire компанияси ходими Марк Дэвид ҳам айтиб берди.
«Март бошидан Яқин Шарқ, Ҳиндистон ва Хитойдан миллиардерлар тинмасдан қўнғироқ қилишни бошлади», — деди у. Унинг сўзларига кўра, улар ярим йиллик ижара учун «исталган миқдордаги пул»ни тўлашга тайёрликларини билдиришган.
Luxury Castle Hire мижозлар учун Малдив ва Карибдаги хусусий оролларни брон қилган. оролларни сотиш ва ижарага бериш билан шуғулланувчи Vladi Private Islands компанияси вакили Пола Спроттнинг айтишича, ўтган йили оролларга бўлган талаб кескин ошган.
VistaJet компанияси эса Нью-Йоркда яшовчи беш кишидан иборат оилани ўн кунга Аляскага жўнатган.
Мавзуга оид
10:06 / 16.02.2023
Ковиддан кейинги синдром бир неча ой ичида ўзини намоён қилиши мумкин — мутахассис
03:31 / 16.02.2023
Коронавируснинг келиб чиқиши бўйича ЖССТ суриштируви тўхтаб қолди
10:02 / 31.01.2023
ЖССТ пандемия тугаганини эълон қилишига айрим ҳудудлардаги вазият тўсқинлик қилмоқда
23:06 / 16.01.2023