Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Транспорт вазирлиги йўловчилар оқимини аниқлашга қаратилган тадқиқотларни нотўғри талқин қилмасликка чақирди
Ижтимоий тармоқларда тадбиркор томонидан йўлда радар ўрнатилгани айтилган видео тарқалди.
«Мана, Ўзбекистонда инновацион тадбиркорлар қандай ишлайди? Энди камералар ҳамма жойда. Яхшиси йўл ҳаракати қоидаларини бузмаслик керак», дейилади шундай видеолардан бирига ёзилган изоҳда.
Ўзбекистон Транспорт вазирлиги матбуот хизмати раҳбари Наврўз Ашурматов бу каби видеодаги маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмаслигини маълум қилди.
Унинг айтишича, бу қоидабузарликларни аниқлаш эмас, балки йўловчилар оқимини аниқлашга қаратилган тадқиқотдир.


«Бугунги кунда Самарқанд шаҳри ва унинг атрофида транспорт ва йўловчилар оқимини ўрганиш бўйича тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Бу ишларга Тошкент давлат транспорт университети ҳамда Жиззах политехника институти докторант ва магистрантлари жалб этилган.
Улар ўз тадқиқот ишлари давомида турли техник ускуналар фото-видео камералар ва планшетлардан фойдаланишмоқда. Ушбу жараёнлардан бехабар бўлган айрим ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари эса вазиятни нотўғри талқин қилиб, ҳақиқатдан йироқ бўлган ёлғон ахборотларни тарқатишмоқда.
Тадқиқот ишлари давомида автомобил ҳайдовчилари ва пиёдаларнинг йўл ҳаракати қоидаларини бузиш билан боғлиқ вазиятлар тасвирга олинмаётганини алоҳида таъкидлаб ўтмоқчимиз.
Фото-видео камералар ва планшетлар ёрдамида ёзиб олинган маълумотлардан фақатгина мастер режа тадқиқотлари доирасида фойдаланилади.
Олиб борилаётган тадқиқот ишларининг мақсади Самарқанд шаҳри транспорт тизимини истиқболли ривожлантириш мастер режасини ишлаб чиқишдан иборатдир.
Тадқиқот жараёнларини олиб бораётган мутахассисларнинг фаолияти юзасидан саволлар туғилган тақдирда Самарқанд вилояти транспорт бошқармасига мурожаат этишингиз мумкин», – деди Наврўз Ашурматов.
Мавзуга оид
11:55 / 04.06.2026
Чипта етишмовчилиги ва вагонлардаги санитар ҳолат – транспорт вазири темирйўлдаги муаммолар ҳақида
14:21 / 05.05.2026
Тошкент учун янги аэропорт қурилгач, ҳозирги аэропорт ёпилади
21:22 / 18.04.2026
Транспорт вазирлиги халқаро юк ташувчиларнинг рухсатномалари билан боғлиқ муаммо бўйича изоҳ берди
11:25 / 24.03.2026