АҚШда Xiaomi билан ҳамкорлик қилишга қўйилган тақиқ вақтинча бекор қилинди
Аввалроқ Пентагон Xiaomi ва Хитойнинг яна саккизта компаниясини қора рўйхатга киритганди. АҚШнинг фикрича, бу компаниялар Хитой махсус хизматлари ва ҳарбий-саноат мажмуаси билан ҳамкорлик қилади.
АҚШ федерал суди Хитойнинг Xiaomi компаниясига инвестиция киритиш ва у билан ҳамкорлик қилишга қўйилган тақиқни вақтинча бекор қилди. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Январь ойида Пентагон Xiaomi ва Хитойнинг яна саккизта компаниясини қора рўйхатга киритганди. АҚШнинг фикрича, бу компаниялар Хитой махсус хизматлари ва ҳарбий-саноат мажмуаси билан ҳамкорлик қилади. Шу сабабли бу компанияларга АҚШ инвестициялари киритилиши тақиқланган, америкалик инвесторлар мазкур рўйхатдан ўрин олган компаниялардаги активларидан 11 ноябрга қадар халос бўлиши керак эди.
Шундан сўнг Xiaomi Пентагон ва АҚШ молия вазирлигини судга берди. Xiaomi ўз шикоят аризасида Пентагоннинг қора рўйхатига киритилишини конституцияга зид деб атаган ва унинг бекор қилинишини талаб қилганди.
12 март куни АҚШ округ судьяси Рудолф Контрерас Пентагоннинг Xiaomi миллий хавфсизликка таҳдид солиши мумкинлиги тўғрисидаги хулосасини асоссиз деб топди.
Мавзуга оид
21:34 / 27.11.2024
Хитой ва АҚШ «учга уч» формуласи бўйича маҳбуслар алмашди
19:34 / 27.11.2024
ФҚБ томонидан энг кўп қидирилган шахс Буюк Британияда ҳибсга олинди
09:19 / 27.11.2024
Италиядаги хушманзара қишлоқ Трамп бошқарувидан норози америкаликларга 1 доллардан уй таклиф қилмоқда
23:52 / 26.11.2024