Ўзбекистон | 07:47 / 15.03.2021
15086
1 дақиқада ўқилади

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво исийди 

Бугун кундуз куни Ўзбекистонда ҳаво исийди. Республикада ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. 

«Ўзгидромет» хабарига кўра, баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 3-8 даража илиққача кўтарилади, шимолда 0-5 даража совуқ атрофида бўлади.

Пойтахтда ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Бироз шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 6-8 даража илиққача кўтарилади.

Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 3 даража совуқ - 2 даража илиқ бўлади.

Мавзуга оид