Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Google фойдаланувчилар маълумотларини тўплагани учун йирик миқдорда жарима тўлаши мумкин
Даъвога кўра, Google Chrome браузерида ҳаттоки инкогнито режимида ҳам “хабарларни ушлаб қолиш, кузатиш ва тўплаш”да давом этиб, телефон қўнғироқларини тинглаш ва махфийлик тўғрисидаги қонунларни бузмоқда.
Chrome браузерида инкогнито режими / Фото: Getty Images
Google компанияси Chrome браузерида инкогнито режимида фойдаланувчиларни яширинча кузатганлиги учун 5 миллиард доллар миқдорида жарима тўлаши мумкин. Бу ҳақда IT Security News хабар бермоқда.
2020 йил июнда киритилган даъвога кўра, Google Chrome браузерида ҳаттоки инкогнито режимида ҳам “хабарларни ушлаб қолиш, кузатиш ва тўплаш”да давом этиб, телефон қўнғироқларини тинглаш ва махфийлик тўғрисидаги қонунларни бузмоқда.
"Суд Google фойдаланувчиларни инкогнито режимидан фойдаланаётганида маълумотлар тўплаши ҳақида огоҳлантирмаган", - дейилади Сан-Хосе округ суди ҳукмида.
Даъвогарларнинг таъкидлашларича, ушбу даъво 2016 йилдан буён интернет браузерида инкогнито режимидан фойдаланиб келаётган миллионлаб Google фойдаланувчиларига тааллуқли. Жамоавий даъвода ҳар бир фойдаланувчига 5 минг доллардан товон тўланиши талаб қилинган бўлиб, Google камида 5 миллиард доллар жаримага тортилиши мумкин.
Компания вакили Хосе Кастанеда Google даъво талаблари бўйича норозилик билдиришини айтди.
Аввалроқ Google фойдаланувчилар махфийлиги тўғрисидаги қонунни бузганлиги учун Францияда 135 миллион евро жаримага тортилганди.
Мавзуга оид
19:24 / 10.12.2025
Apple ва Google ҳамкорликни эълон қилди - iPhone’дан Android’га ва аксинча ўтиш осонлашади
18:18 / 08.12.2025
Google ва Apple ўзбекистонликларни ҳакерлар ҳужуми ҳақида огоҳлантирди
23:35 / 28.11.2025
Google Gemini сунъий интеллект платформасида ўзбек тили жорий этилди
22:05 / 28.11.2025