Жамият | 20:28 / 15.03.2021
9334
4 дақиқада ўқилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ таркибидаги корхоналарнинг янги бўлимлари вакант лавозимларига танлов ўтказилади

“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ тизими таркибидаги корхоналарнинг Коррупцияга қарши курашиш ва “комплаенс-назорат” бўлимига бўлим бошлиғи ва бош мутахассис лавозимлари учун танлов ўтказади.

Фото: Shutterstock

Лавозим мажбуриятлари:

  • Тизим корхоналари фаолиятида коррупцияни келтириб чиқарувчи хавфни баҳолаш ва бошқариш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;
  • Тизим корхоналарида коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлашга, уларнинг олдини олишга ва чек қўйишга, оқибатларини, шунингдек ушбу жиноятга имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитларни бартараф этишга доир чора-тадбирлар ишлаб чиқиш ва амалга оширилишини таъминлаш;
  • Ходимлар томонидан касбий одоб-ахлоқ қоидаларига қатъий риоя этиш ва хизмат вазифаларини бажаришда ҳар қандай коррупцион ҳолатлар, шу жумладан манфаатлар тўқнашуви ҳақида хабар бериш масалаларини тартибга солиш;
  • Тизим корхоналарида коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш тўғрисида амалдаги меъёрий ҳужжатларнинг ижросини мониторинг қилиш;
  • Коррупцияга қарши курашиш ва унинг олдини олиш бўйича давлат дастурлари бўйича Жамиятга юклатилган вазифалар бажарилиши устидан мониторинг ва назоратни амалга ошириш;
  • Молиявий ва бошқа ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, олдини олиш бўйича амалий ёрдам кўрсатиш ва тизимли мониторинг ўтказиш;
  • Жамият томонидан амалга оширилаётган харидлар ва бошқа фаолиятнинг қонунчиликка мослигини мониторинг қилиш;
  • фаолиятга тегишли бошқа масалалар.

Номзодларга талаблар:

  • юридик, иқтисод, молия, солиқ ва аудит мутахассисликлари бўйича олий маълумот;
  • молия, солиқ, комплаенс-назорат, аудит ва ички назорат, иқтисод, ҳуқуқ билан боғлиқ соҳаларда бўлим бошлиғи лавозимига 5 йилдан кам бўлмаган ҳамда бош инспектор лавозимига 3 йилдан кам бўлмаган иш тажрибаси;
  • компьютерда ишлашни мукаммал билиш (MCOffice (Excel, Word, PowerPoint), Outlook, Internet);
  • маълумотларни, ҳисоботларни таҳлил қилиш, мустақил фикрлаш, ғоявий ижодкорлик, жамоа билан ва ўз устида мунтазам ишлаш кўникмаларига эга бўлиш;
  • фаолият бўйича хизмат сафарларига тайёр бўлиш;
  • судланмаганлик ва жиноий жавобгарликка тортилмаганлик;
  • рус тили ҳамда бошқа хорижий тилларни мукаммал билиши юқори баҳоланади.

Иш ҳақи келишилган ҳолда белгиланади. Иш ҳақидан ташқари, мукофотлар, қўшимча тўловлар ва устамалар қўлланилади. Амалдаги меҳнат қонунчилигига мувофиқ иш олиб борилади.

Танлов қуйидаги босқичларда ўтказилади:

1. Ҳужжатлар қабули;

2. Аризалар ва ҳужжатларни кўриб чиқиш ва баҳолаш;

3. Тест синовларини ўтказиш;

4. Индивидуал суҳбат.

Танловда иштирок этиш учун талабгорлар қуйида берилган линк орқали онлайн анкета тўлдиришлари ва керакли ҳужжатларни (паспорт, диплом ва унинг иловалари, меҳнат дафтарчаси, судланмаганлик тўғрисида маълумотнома ва бошқалар) юклашлари лозим.  

Дастлабки саралаш босқичидан ўтган номзодлар билан компьютер орқали тест синовлари ўтказилади ва 70 фоиздан юқори натижага эришган ходимлар билан суҳбат ўтказилади.

Танловнинг ҳар бир босқич натижаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖнинг Telegram (@hetmuloqot) ва бошқа ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларида эълон қилиб борилади.

Анкеталарни тўлдириш 2021 йил 26 мартга (мазкур кун ҳисобда) қадар қабул қилинади. 

Батафсил маълумотларни қуйидаги телефон орқали олишингиз мумкин: +99878-150-75-61

Ҳужжат топшириш учун ҳавола: forms.gle/GGGByuCZTzYJZzJr8

Реклама ҳуқуқи асосида

Жамшид Рузибаев
Тайёрлаган Жамшид Рузибаев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид