Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Apple Германиядаги лойиҳага миллиард доллардан ошиқроқ сармоя киритади
Мюнхендаги илмий тадқиқот ва ишланмалари бўлинмалари асосида Европа интеграл микросхемалар дизайни маркази ташкил этилади.
Apple яқин уч йилда Германиядаги бўлинмаларини ташкил қилиш учун бир миллиард доллардан ортиқроқ сармоя киритади. Бу ҳақда Apple расмий сайтида маълум қилинди.
2019 йилнинг ёзида Apple компанияси ўзининг мобил телефонларига модем ишлаб чиқарувчи, микросехамалар гиганти Intel’нинг бўлинмасини ёллаб, у ерда Apple’нинг Европадаги энг йирик тадқиқот марказини ташкил этиб, Мюнхендаги лабораториясини кенгайтириб келмоқда. Ҳозирда Мюнхендаги марказда 40 мамлакатдан 1500дан ортиқ мутахассис электр билан таъминлаш режимини бошқариш устида ишламоқда. Тегишли техника исталган вақтда қурилманинг ҳар бир деталини етарлича электр таъминоти билан таъминлаш имконига эга. Бундан ташқари, у ерда процессор, симсиз технологиялар ва бошқа соҳалар мутахассислари ҳам фаолият юритишади.
Илгари Apple компанияси ўзининг iPhone, iPad ва Mac каби қурилмалари учун интеграл микросхемаларни Qualcomm ва Intel каби компаниялардан сотиб оларди. Бироқ бир неча йилдан бери технологик гигант ўзининг яримўтказгичларини ишлаб чиқишни назарда тутувчи мастерпланни амалга ошириш устида ишламоқда.
«Бавариядаги тадқиқотчилар Apple’нинг ишончли функционаллик, катта самарадорлик ва соҳадаги энг яхши тавсифга эга ўз интеграл микросхемаларини яратишга ўз ҳиссаларини қўшишмоқда», дея таъкидланган компания баёнотида.
Эълон қилинган хабарда Мюнхендаги бўлинмани кенгайтириш учун қилинаётган сармоя илмий тадқиқотларга қилинган сармоялар билан бирга сўнгги уч йилнинг ўзидагина бир миллиард доллардан ошади.
Мавзуга оид
18:14 / 18.06.2026
Apple смартфонлари қимматлайди - Тим Кук бунинг сабабини тушунтирди
11:30 / 10.06.2026
Янги Siri: Apple сунъий интеллект пойгасига жиддий қўшилди
18:12 / 09.06.2026
Тезкор iOS 27 ва Siri чат-бот сифатида — Apple тақдимоти
22:14 / 28.05.2026