Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Ўзбекистонда булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди
Бугун кундуз куни Ўзбекистонда булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 6-11 даража илиққача, шимолда 0-5 даража илиққача кўтарилади.
«Ўзгидромет» хабарига кўра, пойтахтда ҳаво булутли, баъзида эса очиқ бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳаво ҳарорати 7-9 даража илиқ атрофида бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Қор кўчиши хавфи бор. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳаво 2 даража совуқ - 3 даража илиқ ўртасида бўлади.