Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрон марҳум ядрочи олим шарафига номланган вакцинасини одамларда синашни бошлади
Эрон коронавирусга қарши ишлаб чиққан ўз вакцинасини 16 мартдан одамларда синашни бошлади. Вакцина 2020 йил ноябр охирида ўлдирилган эронлик ядрочи олим Муҳсин Фахризода шарафига “Фахра” деб номланди. Марҳум олимнинг ўғли биринчилардан бўлиб вакцина билан эмланди.
Маълум қилинишича, бунгача вакцина 650дан кўпроқ ҳайвонда, жумладан, сичқонлар, қуёнлар ва маймунларда синовдан ўтказилган.
“Фахра” вакцинасининг ҳайвонларда ўтказилган синовлари унинг самарадор эканини кўрсатди ва бугундан у одамларда синала бошланади”, деб эълон қилган Эрон соғлиқни сақлаш вазири Саид Намакий.
Вакцинани ишлаб чиқиш бўйича лойиҳа раҳбари Аҳмад Каримийнинг таъкидлашича, ушбу воситанинг оммавий ишлаб чиқарилиши ёздаёқ бошланиши мумкин.
Феврал охирида Эронда Razi Cov Pars маҳаллий вакцинасининг клиник синовлари бошлангани маълум қилинганди. Ундан ҳам аввалроқ Эроннинг коронавирусга қарши биринчи вакцинаси COVIRAN Bereket клиник синовларининг 1-босқичи якунлангани маълум қилинган.
Мавзуга оид
09:45
АҚШ, Эрон ва Ливан иштирокида махсус тартибга солиш гуруҳи тузилади
09:28
АҚШ ва Эрон музокараларнинг биринчи раунди якунланди. Нималар маълум?
22:10 / 21.06.2026
Эрон Трамп таҳдидларидан сўнг музокараларни давом эттиришдан бош тортди
09:32 / 20.06.2026