Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
ЖССТ Европада коронавирус қурбонлари сони ўсганлигини маълум қилди
Маълум қилинишича, ўтган ҳафта Европада касаллик юқтириш билан боғлиқ 1,2 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди.
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг Европа минтақавий бюроси Европада коронавирус қурбонлари сони ўсганлигини қайд этди. Бу ҳақда бюро директори Ҳанс Клюге маълум қилди.
«Ўтган ҳафтада минтақада ўлимлар сони 900 мингдан ошди. Ҳар ҳафтада 20 мингдан ортиқ киши вирусдан вафот этмоқда. Ҳозирда Европада коронавирусдан вафот этаётганлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан юқори», — деди у.
Клюгенинг сўзларига кўра, Марказий Европа, Болқон ва Болтиқ мамлакатларида касалланиш ва ўлим ҳолатлари дунёдаги энг юқори кўрсаткич бўлиб турибди.
«Коронавирус юқтириш ҳолатлари уч ҳафтадан буён ўсаётганлигини кузатмоқдамиз, ўтган ҳафта Европада 1,2 миллиондан ортиқ янги ҳолатлар қайд этилди», — деди у.
Унинг қўшимча қилишича, 53 мамлакатдан 48таси коронавируснинг британча штамми ҳақида маълум қилган.
Аввалроқ Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Евроиттифоқда коронавирус билан боғлиқ вазият ёмонлашаётганини айтганди.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026