Жаҳон | 21:09 / 19.03.2021
11032
1 дақиқада ўқилади

АҚШ дрони парвоз давомийлиги бўйича жаҳон рекорди ўрнатди

АҚШнинг Калифорния штатида жойлашган Skyfront компаниясининг Perimeter 8 дрони 13 соатдан кўпроқ вақт давомида қўнишсиз учиб, жаҳон рекорди ўрнатди.

Фото: twitter.com/skyfrontcorp

Хабарда таъкидланишича, дрон бирорта қўнишсиз 330 км масофа учиб ўтган. Ушбу дрон 5 соатдан кўпроқ ва 180 кмга яқин масофа учиб ўта оладиган стандарт дрон бўлиб, у жаҳон рекордини ўрнатиши учун яна битта бензобак билан таъминланган. Бу парвоз давомийлигини 2 марта узайтиришга имкон берган.  

Бунгача жаҳон рекорди Жанубий Корея фирмаси квадрокоптерига тегишли бўлган. Қурилма қўнишсиз ҳавода 12 соатдан кўпроқ вақт қолган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид