Ўзбекистон | 11:03 / 19.03.2021
8186
1 дақиқада ўқилади

Москвадан Самарқандга репатриация қатновлари амалга оширилади 

Москвадан Самарқандга репатриация қатновлари амалга оширилади. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.

Фото: Транспорт вазирлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, “Uzbekistan Airways” авиакомпанияси жорий йилнинг 29 мартидан 30 апрелга қадар ҳафтада икки маротаба, душанба ва жума кунлари Москва шаҳридан Самарқанд шаҳрига репатриация қатновларини бажаради.

Москва (Внуково)дан Самарқандга учиш вақти - соат 00:05, етиб келиш вақти - соат 06:05.

Авиачипталарни компания сайтида, "Uzbekistan airways sales" ёки авиакомпания агентларининг офисларида сотиб олиш мумкинлиги айтилган.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид