Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Аввал Европа олдидаги мажбуриятларингни бажар”. Еврокомиссия раиси AstraZeneca компаниясига таҳдид қилди
Еврокомиссия (ЕК) раиси Урсула фон дер Ляйен AstraZeneca компанияси коронавирусга қарши вакцина етказиб бериш бўйича мажбуриятини бажара олмагани юзасидан кескин фикр билдирди.
"Режалаштирилган экспортни тақиқлашга имкониятимиз бор. AstraZeneca учун айтар сўзимиз мана шу: сен бошқа мамлакатларга етказиб беришдан аввал Европа олдидаги шартномавий мажбуриятларингни бажар", - деди фон дер Ляйен.
Урсула фон дер Ляйен компанияни 2021 йилнинг биринчи чорагида Европага ваъда қилинган маҳсулотнинг атиги 30 фоизини етказиб бергани учун танқид қилди. Еврокомиссия раҳбари 16 мартда AstraZeneca вакцинаси экспортига тақиқ қўйилиши мумкинлигини айтганди.
18 март куни фон дер Ляйен AstraZeneca раҳбариятига коронавирусга қарши вакцина етказиб берилишидаги муаммолар бўйича расмий мактуб юборилганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:17 / 18.06.2026
Европада сўнгги ўн йилликлардаги энг йирик инфратузилма лойиҳаларидан бири бошланди
09:15 / 15.06.2026
Европа етакчилари АҚШ–Эрон келишувини олқишлади
08:18 / 15.06.2026
Европа аҳолиси қайси мамлакатларда ўзини хавфсиз ҳис қилади?
10:15 / 13.06.2026