Жаҳон | 19:50 / 20.03.2021
4597
1 дақиқада ўқилади

Германияда карантинга қарши намойиш вақтида тўқнашувлар содир бўлди

Полиция намойиш ўтказилишига йўл қўймасликка уринганидан сўнг намойишчилар ва тартиб посбонлари ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Германиянинг Кассел шаҳрида пандемия сабабли киритилган чекловларга қарши намойиш вақтида тартибсизликлар ва полиция билан тўқнашувлар содир бўлди. Полициячилар резина таёқ ва қалампирли газ қўллашга мажбур бўлди, деб хабар берди n-tv телеканали.

 Хабарда айтилишича, шаҳар марказида ўтказилган норозилик намойишида минглаб кишилар қатнашган. Намойишчилар ниқоб тақиш ва ижтимоий масофа сақлаш режимига амал қилмаган.

Полиция намойиш ўтказилишига йўл қўймасликка уринганидан сўнг намойишчилар ва тартиб посбонлари ўртасида тўқнашувлар юз берган.

Карантинга қарши намойишлар Германиянинг бошқа шаҳарларида ҳам ўтказилмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид