Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ассалом, вирус» – Шаҳрихонда байрам тадбири вақтида ижтимоий масофани сақлаш устидан назорат ўрнатилмаяпти
Андижон вилоятининг Шаҳрихон туманида Наврўз байрами муносабати билан оммавий тадбир ўтказилгани тасвирлари интернетда тарқалди. Видеолардан бирида байрам концерти вақтида юзлаб кишилар бир жойга тўплангани ва уларнинг аксари тиббий ниқоб тақмаганини кўриш мумкин.
Март ойи ўрталарига келиб Ўзбекистонда кунлик касалланиш ҳолатлари сони орта бошлагач, касаллик кенг тарқалиб кетишининг олдини олиш учун ҳукумат тегишли чоралар кўра бошлаганди. 16 март кунидан республика бўйлаб карантин қоидаларига амал қилмаган фуқароларга нисбатан маъмурий жарималар расмийлаштирилиши бошланган.
Бош вазир Абдулла Арипов раислигида ўтказилган йиғилишда вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрамини катта сайил тарзида ўтказмаслик, байрамни фақат маҳаллалар миқёсида кўп одам йиғмасдан ўтказиш тавсия этилганди.
Шунингдек, Республика махсус комиссияси қарори билан мутасадди вазирлик ва идораларга байрам тадбирларида аҳолини кўп тўпламаслик ва ташриф буюрувчилар ниқобда бўлишлари ҳамда ижтимоий масофани сақлашлари устидан назоратни ўрнатиш ҳамда аҳоли гавжумлигининг олдини олиш мақсадида тадбирларни кичик ҳажмда маҳаллаларда ташкил этиш чораларини кўриш каби кўрсатмалар берилганди.
Шу билан бирга, байрам тадбирларида жамоат тартибини сақлаш ва хавфсизлик чоралари кўриш мақсадида ҳуқуқ-тартибот органларига тегишли топшириқлар берилган.
Юқоридаги видеода эса жойларда мутасаддилар ва ҳуқуқ-тартибот органлари карантин чекловларига амал қилинишига бепарволик билан қараётгани маълум бўлди. Катта эҳтимол билан республиканинг бошқа ҳудудларида ҳам Махсус комиссия кўрсатмаларига риоя этилмаяпти.
- ССВ маълумотига кўра, 20 март куни Ўзбекистонда яна 118 кишида коронавирус инфекцияси қайд этилган. Андижон вилоятида ҳам ҳар куни янги ҳолатлар аниқланиб келмоқда.
Мавзуга оид
09:20 / 18.03.2026
Март ойидаги байрамлар: неча кунлик дам олиш кутиляпти?
20:28 / 03.12.2025
Бу «ҳайфсан» билан битадиган иш эмас: Шаҳрихонда бузиб ташланган тандирлар бадалини ким тўлайди?
18:36 / 03.12.2025
“Экологик” рейдлар: Андижонда сомса ёпиладиган тандирлар бузиб ташланди
09:36 / 28.11.2025