Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Австралияда сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли сув тошқини содир бўлди
Қутқарув хизматлари юздан ортиқ уй зарар кўрганини айтмоқда, штатдаги йирик йўллар ёпилган, мактабларда ўқиш тўхтатилган.
Тинимсиз ёмғир ёғиши натижасида Австралиянинг шарқий қисмида сўнгги 50 йил ичидаги энг кучли сув тошқини содир бўлди.
Янги Жанубий Уэлс штати бош вазири Глэдис Бережиклян вазият илгари кутилганидан анча ёмон эканлигини айтди.
"Биз бундай ҳолат 20 йилда бир марта бўлишига умид қилгандик, аммо бунақаси 50 йилда бир марта юз беради", – деди Бережиклян.
Сидней шаҳрининг айрим районларидаги аҳолига уйларини тарк этиш тавсия қилинди, чунки сув оқими вайронагарчиликларга сабаб бўлди. Мингга яқин киши эвакуация қилишларини сўраб мурожаат қилган, яна 4 минг киши уйларини тарк этишга мажбур бўлиши мумкин.
Қутқарув хизматлари юздан ортиқ уй зарар кўрганини айтмоқда, штатдаги йирик йўллар ёпилган, мактабларда ўқиш тўхтатилган.
Метеорологлар ёғингарчилик яна бир неча кун давом этишини хабар қилмоқда.
Мавзуга оид
20:23 / 12.06.2026
D гуруҳи таништируви. Мезбон АҚШ кимлар билан ўйнайди?
20:57 / 11.06.2026
Чирчиқ дарёси қирғоғининг ўпирилган қисмини мустаҳкамлаш ишлари бошланди
21:00 / 07.05.2026
Тўққизта ҳудудда сел келиш хавфи эълон қилинди
09:15 / 04.05.2026