Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон миллий жамоаси таркибида ўзгариш. Лутфулла Тўраев ва 6 нафар футболчи ўрнига Анзур Исмоилов ва яна икки футболчи таклиф олди
22-30-март оралиғидаги ФИФA кунларида Ўзбекистон миллий жамоаси ўқув-машғулот йиғини ташкил этади. Ушбу йиғин давомида вакилларимиз Гана ва Ироқ билан ўртоқлик учрашуви ўтказади.
ЎФА расмий сайти хабарига кўра, миллий жамоага чақирилган бир неча нафар футболчи Суперлига баҳсларида ўз клуби сафида жароҳат олганлиги сабабли мазкур ўртоқлик ўйинларини ўтказиб юборадиган бўлди.

Жумладан, Элдорбек Суюнов, Егор Кримец, Ҳожиакбар Aлижонов, Лутфулла Тўраев, Сардор Собирхўжаев, Aброрбек Исмоилов, Темурхўжа Aбдухолиқов йиғинда иштирок этмайдиган бўлди. Уларнинг ўрнига мураббийлар штаби миллий жамоа сафига ҳимоячилар Aнзур Исмоилов («Пахтакор») ва Искандар Шойқулов («Сўғдиёна») ҳамда Жавохир Қахрамоновни («Сўғдиёна») таклиф этди.
Маълумот учун, Вадим Aбрамов бошчилигидаги миллий жамоамиз 22 март кунидан «Пахтакор» стадионида тўлиқ таркиб билан машғулотларга киришади.
Эслатиб ўтамиз, Анзур Исмоилов 2019 йилда Фаластин билан мағлубиятли ўйиндан кейин Эктор Купер истеъфога чиқарилгач, миллий жамоадаги фаолиятини якунлаганди.

Мавзуга оид
20:06 / 26.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси назорат ўйинида Хитой билан дурангга эришди
20:36 / 19.01.2026
Ўзбекистон миллий жамоаси Тошкентдаги FIFA Series 2026 турнирида иштирок этади
17:58 / 23.12.2025
Ўзбекистон миллий жамоаси Канадага қарши ўртоқлик ўйини ўтказади
21:08 / 17.12.2025