Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Япония Олимпиаданинг хорижий мухлисларсиз ўтказилиши оқибатида 1,37 миллиард доллар йўқотади
Япония пандемия сабабли Токиодаги Олимпия ва Паралимпия ўйинларини хорижий мухлисларсиз ўтказиш қарори сабабли 150 млрд иен (1,37 млрд доллар) йўқотади. Бу ҳақда Nomura тадқиқот институти иқтисодчиларига таяниб NHK телеканали хабар берди.
Иқтисодчилар бунда пандемия бошлангунгача Япония ички бозори ва хорижий сайёҳлар томонидан бўлган истеъмол даражасининг таҳлилига асосланган.
Таъкидланишича, Олимпиаданинг хорижий мухлисларсиз ўтказилишидан меҳмонхона ва ресторан бизнеси энг кўп жабр кўради.
Агар Олимпиада ташкилотчилари мусобақалар вақтида спорт объектларида япониялик мухлислар сонини ҳам чеклашга қарор қилса, қўшимча иқтисодий зарар вужудга келиши мумкин.
Ҳозирда Олимпиаданинг бир йилга қолдирилиши ва коронавирусга қарши чораларга қўшимча маблағлар сарфлангани сабабли Ўйинлар бюджети ошиб кетиб, 1,64 трлн иенгача (15,9 млрд доллар) етган.
20 март куни Токио Олимпиадаси ташкилий қўмитаси Халқаро Олимпия қўмитаси ва Халқаро Паралимпия қўмитаси билан бирга Олимпиадага хорижий мухлисларни қўймасликка қарор қилди.
Олимпиадани 2021 йилнинг 23 июлидан 8 августигача ўтказиш режалаштирилган.
Мавзуга оид
20:40 / 27.06.2026
Японияда ноқонуний яшаб келган Ўзбекистон фуқароси депортация қилинди
16:44 / 22.06.2026
Япония виза нархини беш баробарга оширади
18:57 / 15.06.2026
Япония Ўзбекистонда энергия самарадорлигини ошириш учун 230 млн доллар кредит ажратади
08:43 / 11.06.2026