Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайванда иккита F-5E қирувчи самолёти ҳалокатга учради
Ушбу ҳодисадан сўнг мамлакат мудофаа вазирлиги ҳавода бўлган барча F-5E самолётларига қўнишга буйруқ берган.
Тайванда иккита F-5E қирувчи самолёти машғулот вақтида ҳалокатга учради. Бу ҳақда Focus Taiwan нашри хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, учувчилар катапулта ёрдамида самолётларни тарк этишга улгуришган.
«Пиндун шаҳридаги Сюхай порти яқинида иккита F-5E самолёти радарлардан ғойиб бўлди. Қирувчи самолётлар машғулот ўтказиш учуг Тайдун Чжихан базасидан парвоз қилганди», - дейилади хабарда.
Ушбу ҳодисадан сўнг мамлакат мудофаа вазирлиги ҳавода бўлган барча F-5E самолётларига қўнишга буйруқ берган. Бундан ташқари, воқеа жойига қидирув-қутқарув гуруҳи жўнатилган.
Мавзуга оид
21:28 / 10.04.2026
Тайван мухолифати етакчиси Пекинда Си Жинпинг билан учрашди
23:17 / 18.03.2026
“Хитойнинг мақсади – радарларни синаб кўриш” — Ҳикматилла Казакбаев
15:09 / 05.02.2026
Си Жинпинг Трампга: Тайванга қурол етказиб беришда АҚШ эҳтиёткор бўлиши керак
01:00 / 26.01.2026