Жаҳон | 14:33 / 22.03.2021
5688
2 дақиқада ўқилади

Трамп Байденни АҚШ чегарасида инқироз юзага келтиришда айблади

Трампнинг фикрича, "Байденнинг чегара инқирозига барҳам беришнинг ягона йўли – муваффақиятсизлигини тан олиш ва Трампнинг самарали, синовдан ўтган сиёсатини қабул қилиш".

Фото: Scott Olson/Getty Images

АҚШнинг собиқ президенти Доналд Трамп президент Жо Байденни АҚШ чегарасида инқироз юзага келтириришда айблади.

Трампнинг сўзларига кўра, унинг маъмурияти Байден маъмуриятига "тарихдаги энг хавфсиз чегара"ни қолдирган, аммо унинг саъй-ҳаракатлари йўққа чиққан.

"Улар бир текис ишлаётган тизимни ушлаб турса кифоя эди. Бунинг ўрнига, Байден маъмурияти бир неча ҳафта ичида миллий ғалабани миллий ҳалокатга айлантирди", - дея қайд этди Трамп.

 Унинг фикрича, "Байденнинг чегара инқирозига барҳам беришнинг ягона йўли – муваффақиятсизлигини тан олиш ва Трампнинг самарали, синовдан ўтган сиёсатини қабул қилиш". У Байденни "зудлик билан девор қурилишини ниҳоясига етказишга" чақирди.

 Ҳозирда Байден маъмурияти чегарадаги мигрантлар оқимига қарши курашмоқда. CBS News телеканалининг маълумот беришича, АҚШдаги сақлаш пунктларида сақланаётган мигрант болалар сони 15 мингдан ошган.

 Байден ва унинг маъмуриятидаги амалдорлар мигрантларни АҚШга келмасликка чақирмоқда.

 Республикачиларнинг фикрича, бунга Трампнинг кескин миграцион сиёсати бекор қилиниши ва Мексика билан чегарадаги девор қурилишининг тўхтатилиши сабаб бўлган.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид