Президент томонидан «Ўзбекистон Республикаси президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарор имзоланди.
Norma’нинг ёзишича, қуйидаги ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади:
президентнинг 23.08.2017 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши фаолиятини такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-3234-сон қарорига 1-илова, 2-илова (1);
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низом (25.12.2018 йилдаги ПҚ-4076-сон қарор билан тасдиқланган) (2);
президентнинг 28.06.2019 йилдаги «Ўсмирларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ва давлат хизмати учун кадрлар захирасини тайёрлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПҚ-4375-сон қарорига 1-илова, 3-илова.
Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши таркиби ҳамда Мудофаа вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳокимликлари ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши ҳудудий бўлинмалари намунавий таркиби янгиланди (1).
Низомнинг (2) 4-бандига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ, туман (шаҳар) мудофаа ишлари бўйича бўлимлари ҳузурида ҳудудий тиббий комиссиялар, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар йиғиш пунктларида ҳарбий-тиббий комиссиялар ташкил этилади.
Шунингдек аниқлаштирилишича, йиғиш пунктларидаги ҳарбий-тиббий комиссиялар ва ҳудудий тиббий комиссиялар ўз фаолиятини президентнинг 6.03.2020 йилдаги «Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий хизматга чақириш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-4630-сон қарорига, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида тинчлик ва уруш даврида тиббий кўрикдан ўтказиш тўғрисидаги низомга ҳамда бошқа қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга оширади.
Бошқа ўзгартириш ва қўшимчалар ҳам киритилган.