Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Меркел бир кун илгари жорий этилган карантинни бекор қилди ва аҳолидан узр сўради
Ангела Меркел 22 март куни Германияда карантин режими 18 апрелгача узайтирилганини эълон қилганди.
Германия канцлери Ангела Меркел Пасха байрами кунларига жорий этилган карантин учун фуқаролардан узр сўради ва уни бекор қилди. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.
Меркел «яхши мақсадда» — коронавируснинг учинчи тўлқини тарқалишини секинлаштириш учун Пасха кунларига карантин эълон қилингани, аммо бу нотўғри қарор бўлганини айтди.
“Бу фақат менинг хатом, бунинг учун мен жавобгарман”, – деб таъкидлади у ва барча фуқаролардан узр сўради.
Меркел 22 март куни мамлакатда карантин режими 18 апрелгача узайтирилганини эълон қилганди. Пасха даврида — 1 апрелдан 5 апрелгача эса карантин режими янада кучайтирилиши кўзда тутилганди.
Роберт Коҳ номидаги институт берган маълумотларга кўра, Германияда коронавирус юқтирганлар сони 2,7 миллион нафарга етган, 75 минг нафарга яқин киши вафот этган.
Мавзуга оид
12:04 / 18.06.2026
Ўзбекистон ва Германия биринчи хонимлари инклюзив таълим масалаларини муҳокама қилди
21:45 / 17.06.2026
Audi янги авлод А6 Allroad’ни тақдим этди
20:04 / 17.06.2026
Ўзбекистон ва Германия президентлари бир қатор иқтисодий лойиҳаларни ишга туширди
10:05 / 17.06.2026