Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Патрушев АҚШни Россиянинг «оғир кунлари» учун жавоб бериши тўғрисида огоҳлантирди
Жейк Салливан АҚШнинг Россия билан яқин келажакдаги муносабатлари оддий бўлмаслигини ва айрим масалаларда жиддий келишмовчиликлар борлиги сабабли олдинда «оғир кунлар» турганини айтганди.
Фото: РИА Новости
Агар Вашингтон Москва учун «оғир кунлар» пайдо қиладиган бўлса, Америка томони бунинг учун жавоб беради, деди Россия хавфсизлик кенгаши котиби Николай Патрушев. У АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жейк Салливаннинг икки томонлама муносабатлар келажаги тўғрисидаги баёнотини ана шундай изоҳлади.
«Олдиндан айтишяптими, демак, режалаштиришяпти. Режалаштиришяптими, амалга оширишлари ҳам мумкин. Лекин унда қилган ишлари учун жавоб беришади», — деди Патрушев.
У Россия АҚШга нисбатан ҳеч қандай душманлик ҳаракати қилмагани ва бундан кейин ҳам қилмоқчи эмаслигини айтди.
Салливан 22 март куни АҚШнинг Россия билан яқин келажакдаги муносабатлари оддий бўлмаслигини ва айрим масалаларда жиддий келишмовчиликлар борлиги сабабли олдинда «оғир кунлар» турганини айтганди.
Шу билан бирга, Америка маъмурияти Москва ва Вашингтон ядро қуроллари устидан назорат каби муҳим йўналишларда ҳамкорлик қилиши мумкин, деб ҳисобламоқда.
Мавзуга оид
21:13 / 12.05.2026
Пентагон АҚШ ва Эрон ўртасидаги урушнинг нархини очиқлади
18:16 / 12.05.2026
АҚШ бутун дунё бўйлаб 120 та биолаборатория ишини ўрганади
17:39 / 12.05.2026
Марказий Осиё ҳарбийлари АҚШ Қуролли Кучлари ўқув машғулотида иштирок этади
14:09 / 12.05.2026