Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент давлат стоматология институти иқтидорли талабалари учун Туркия компаниясининг стипендияси жорий этилди
Фото: Тошкент давлат стоматология институти
Тошкент давлат стоматология институти талабалари учун Туркия компаниясининг стипендияси жорий этилди.
Aнзибел Дентал Aвард стипендияси академик ва илмий-тадқиқот фаолиятида муваффақиятга эришган, фаол, ижтимоий ҳаётда ҳам ўз ўрнига эга бакалавриат талабаларига танлов асосида берилади.
15 март куни "НОБЕЛ ФAРМСAНОAТ" бош директори Кюршат Женк Четин ва Тошкент давлат стоматология институти ректори, профессор Нодир Ҳайдаров томонидан ушбу стипендия тўғрисида келишув имзоланди. Мукофотдан кўзланган асосий мақсад, институт талабаларини ўқув жараёнидаги муҳим ютуқларга эришиши, фанларни фаол ва чуқур ўзлаштириши учун рағбатлантириш, шунингдек, юқори малакали илмий кадрлар тайёрлаш, уларнинг институт ҳамда республика жамоат ҳаётида фаол иштирок этишига эришишдир.
Aнзибел Дентал мукофотини тайинлаш тартиби талабалар – номзодлар комиссияга зарурий ҳужжатларни тақдим этиш йўли билан мустақил равишда кўрсатилади. Номзодлар тўғрисидаги қисқача маълумотлар ва тақдим этилган ҳужжатлар тўплами институтнинг ахборот ресурсларида эълон қилинади.
Тошкент давлат стоматология институти ахборот хизмати
Мавзуга оид
13:25 / 08.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида «Тиббиёт ва инновация» халқаро талабалар олимпиадаси ўтказилди
13:01 / 04.04.2023
Тошкент давлат стоматология институтида янги талабалар турар жойи очилди
16:37 / 17.12.2022
Қарор ортига беркинаётган вазирликлар: 120 йиллик бино бузилишига қайси ҳужжат асос бўлган?
10:01 / 11.11.2022