Хулоса қилмаган қарздор ота энди озодликдан маҳрум этилди
Маълумки, алимент тўловларни ўз вақтида тўламаган, қасддан бўйин товлаганларга нисбатан маъмурий ва жиноий жавобгарлик белгиланган.
Бироқ, ҳали ҳануз ҳам айрим қарздор оталар фарзанди моддий таъминотини ойлаб, йиллаб ҳам беришмаётгани учраб турибди.
Вилоят прокуратураси ташаббуси билан Бюронинг вилоят бошқармаси ҳамкорлигида куни кеча жиноят ишлари бўйича Норин туман суди томонидан ўтказилган сайёр судда алиментдан қарздор отанинг жиноят иши атрофлича кўрилиб, якуний ҳукм эълон қилинди.
Аниқланишича, Мажбурий ижро бюроси Норин туман бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судининг 2019 йил 4 февралдаги қарорига кўра қарздор Б.И.дан ундирувчи А.Ю.фойдасига 2 нафар фарзандлари моддий таъминоти учун 18 ёшга тўлгунга қадар ҳар ойда топган даромадидан 1/3 миқдорда алимент алимент тўлаши белгиланган. Давлат ижрочиси томонидан ижро иши қўзғатилиб, алиментни ўз вақтида тўлаши тушунтирилган.
Бироқ Б.И.бир неча огоҳлантиришга қарамай, алимент тўламай келади ва унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 47(4)-моддаси билан маъмурий жавобгарликка тортилган.
Лекин, у маъмурий қамоқдан кейин ҳам хулоса қилмаган шекилли, яна қарздорликни 1 йил давомида тўламай келади.
Натижада, қарздорлик 15.646.800 сўмни ташкил этади ва унга нисбатан энди Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси билан жиноят иши қўзғатилади.
Бўлиб ўтган сайёр суд мажлисида қарздор Б.И.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 122-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этганлиги учун 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилинди.
Мавзуга оид
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
17:12 / 30.10.2024
Алиментдан қочиб юрган отани “илинтирган” ходим – МИБ операцияси тафсилотлари
12:30 / 24.09.2024
Ўзбекистонда алимент тўловлари ошади
11:45 / 12.09.2024