Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия махсус хизматлари Германия депутатларига киберҳужум уюштиришда гумон қилинмоқда
Маълумот берилишича, киберҳужум Ghostwriter ҳакерлар гуруҳи томонидан амалга оширилган. Ҳакерлар депутатларнинг электрон почталарига вирусли мактублар жўнатган.
Фото: imago
Германия бундестагининг етти нафар ва маҳаллий парламентларнинг 31 нафар депутати ҳакерлар ҳужумига учради, деб хабар берди Der Spiegel.
Нашрнинг ёзишича, Германия махсус хизматлари ушбу ҳужумга «Россиянинг ГРУ махсус хизмати» алоқадор деб гумон қилмоқда.
Хабарда айтилишича, киберҳужум Ghostwriter ҳакерлар гуруҳи томонидан амалга оширилган. Гуруҳ депутатларнинг электрон почталарига вирусли мактублар жўнатган.
2020 йил октябрда ЕИ ва Буюк Британия 2015 йилда бундестагга киберҳужум уюштиришда айблаб Россияга қарши санкциялар киритганди.
Россия бундестаг фаолиятининг бир неча кунга издан чиқиши ва бир неча депутат ҳамда Германия канцлери Ангела Меркелнинг аккаунтлари бузиб кирилишида айбланганди. Россия буни санкция киритиш учун баҳона деб атаган.
Мавзуга оид
09:26 / 07.05.2026
Германия Ташқи ишлар вазирлиги Европа Иттифоқини ислоҳ қилиш режасини таклиф этди
07:38 / 06.05.2026
Ўзбекистонликлар Германияга 3 минг евролик ишларга таклиф қилинди
23:38 / 22.04.2026
Германия ҳарбий стратегияни қабул қилди ва Россияни асосий таҳдид деб атади
18:52 / 21.04.2026