Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади
Президентнинг “Кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари тизимини янада ривожлантириш тўғрисида”ги фармони эълон қилинди.
Фармон билан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Тиббий-ижтимоий хизматлар агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари негизида Ўзбекистон Республикаси Тиббий-ижтимоий хизматларни ривожлантириш агентлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари ташкил этилади.
Ҳужжатда белгиланишича:
- Агентлик кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатиш соҳасида ваколатли давлат бошқаруви органи ҳисобланади;
- Агентлик ўз фаолиятида Вазирлар Маҳкамасига бўйсунади ва ҳисобот беради;
- Агентлик директори ва унинг ўринбосарлари Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади.
Фармонга мувофиқ, қуйидагилар Агентлик тизимига ўтказилди:
а) “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари, Ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш ва протезлаш миллий маркази, ногиронлиги бўлган шахслар учун ҳудудий реабилитация марказлари, уруш ва меҳнат фахрийлари учун санаторий ва пансионатлар, Республика тиббий-ижтимоий экспертиза инспекцияси ва унинг ҳудудий бўлинмалари, Одам савдоси жабрдийдаларига ёрдам бериш бўйича Республика реабилитация маркази;
б) Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳамда Ногиронлиги бўлган шахсларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси.
Агентликнинг асосий вазифалари этиб қуйидагилар белгиланди:
- кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизмат кўрсатиш соҳасида ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
- тиббий-ижтимоий муассасаларнинг, жумладан, “Саховат” ва “Мурувват” интернат уйларининг кексалар, ногиронлиги бўлган шахсларга хизмат кўрсатиш бўйича фаолиятини ташкил этиш ва бошқариш;
- кексалар, ногиронлиги бўлган шахслар ва аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож бошқа тоифаларига тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишда давлат органлари ва ташкилотлари фаолиятини мувофиқлаштириш ва уларга услубий раҳбарлик қилиш;
- ногиронлиги бўлган шахсларни тиббий, касбий ва ижтимоий реабилитация қилиш соҳасида илмий тадқиқотлар ўтказилишини ҳамда мутахассислар тайёрланишини ташкил этиш;
- муҳтож шахсларни протез-ортопедия буюмлари ва реабилитация техник воситалари билан таъминлаш фаолиятини ташкил этиш;
- тиббий-ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг самарадорлигини илғор хорижий тажриба ва замонавий ривожланиш тенденциялари асосида таҳлил қилиш ва мониторинг қилиб бориш;
- тиббий-ижтимоий экспертиза хизмати, ногиронлиги бўлган шахсларни реабилитация қилиш фаолиятига ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш;
- одам савдосидан жабрланганларни тиббий-ижтимоий реабилитация қилиш ва психологик қўллаб-қувватлаш тизимини мувофиқлаштириш;
- ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари ижросини ташкил этиш.
Мавзуга оид
23:16 / 03.03.2026
Умрбод қамоқ жазоси педофилия жиноятига такроран қўл урган шахсларга тааллуқли бўлади
08:38 / 25.12.2025
Ижтимоий хавфли аҳволдаги болалар белгиланган таълим муассасасига имтиҳонсиз қабул қилинади
08:53 / 24.12.2025
Паспорт назоратида божхонага хабардор қилиш тартиби жорий этилади
08:48 / 24.12.2025