20:31 / 26.03.2021
11058

Тошкентда 99 ёшли аёл коронавирусдан соғайиб чиқди

Зангиота юқумли касалликлар шифохонасига 14 март куни коронавирус ташхиси билан олиб келинган 99 ёшли Т. Т. касалликдан соғайди. 

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, беморда ўтказилган ПЗР тести натижалари мусбат чиққан, рентген текширувларида икки томонлама гидроторакс суюқлик аниқланган. 

«Даволаш жараёнида торакал жарроҳлик йўли билан  беморнинг ўпкасидан 10 кун давомида 4 марта, жами 2 литр суюқлик олинди. Бемор кичик операциядан ҳам муваффақиятли чиқди, икки ҳафта давомида интенсив даво муолажалари ўтказилди. Шу тарзда беморнинг аҳволи ижобий томонга ўзгара бошлади. Ниҳоят, муолажалардан сўнг олинган ПЗР тести  манфий натижани кўрсатди», — дейди шифохонанинг реанимация бўлими мудири Доно Жўламанова. 

Бундан ташқари, беморда ҳамроҳ касалликлар ҳам мавжуд бўлган. Бемордаги юрак етишмовчилиги асоратлари ҳам тезда бартараф этилган. 

«Шундай қилиб, шифокорларимизнинг тўғри танланган тизимли муолажалари сабаб 99 ёшли бемор онахон коронавирусдан буткул соғайиб, ўз уйига рухсат берилди», дейилади ССВ матбуот хизмати хабарида.

Мавзу
Коронавирус Ўзбекистонда
15 март куни Ўзбекистонда коронавирусга чалинган илк бемор аниқланди.
Барчаси
Top