Ўзбекистон | 19:08 / 27.03.2021
20261
1 дақиқада ўқилади

Жиззах вилоят Маданият объектларини муҳофаза қилиш департаменти бошлиғи озодликка чиқди

Жиззах вилояти Маданият объектларини муҳофаза қилиш департаменти бошлиғи Сундор Қорабоев озодликка чиқди.

Фото: Видеодан кадр

Қорабоев 14 март куни майда безориликда айбланиб, Тошкентда маъмурий қамоққа олинган эди.

Фейсбук фойдаланувчиси Худойберди Зоминий тармоққа жойлаган видеога кўра, Сундор Қорабоев озодликка чиқиб, ўз уйига етиб борган.

«Мени дуоларида сўраб турган қадрдонларга мингдан минг раҳмат айтаман. Сизларни ўтган ва келаётган байрамлар билан табриклайман. Бургут қафасга тушиши мумкин, лекин баландликни қўмсайди», – дея қўл силкийди видеода кўринган Сундор Қорабоев.

Kun.uz Сундор Қорабоевнинг 14 март куни шубҳали равишда қамаб қўйилгани ҳақида унинг укаси Ҳусан Қорабоев ва ижтимоий тармоқлардаги муҳокамаларга асосан хабар берган эди.

Департамент мулозими Тошкентда кафедан чиқаётиб бегона аёлга туртилиб кетгани тезда маъмурий қамоққа олиш учун важ бўлгани айтилганди.

Қорабоевнинг яқинлари у «Уголок» кафесидан чиқиб кетаётган вақтда ҳеч ким билан тортишмаганини исботловчи кадрлар борлигини таъкидлашганди.

Комрон Чегабоев
Тайёрлаган Комрон Чегабоев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид